Кириш Регистрация

Захага "Барселона" ва "Ювентус" қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" вингери Уилфрид Заха фаолиятини Ла Лига ёки А Серияда давом эттириши мумкин.

Футболчи "Кристал Пэлас" билан муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. 30 ёшли футболчи Европанинг етакчи чемпионатларининг кўплаб вакилларини қизиқтиради ва Лондоннинг "Арсенал" клуби узоқ вақтдан бери унга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланиб келган. The Telegraph хабарига кўра, пойгада "Барселона" ва "Ювентус" ҳам бор.

Уилфрид Заха жорий мавсумда Премьер-лиганинг 25 ўйинида 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:45, 01.05.2023.
Ўқилди: 1225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.