“Ювентус” ғалабасиз сериясини 5 та ўйинга етказди.
А сериянинг 32-турида “Ювентус” “Болонья” билан дуранг ўйнади (1:1).
"Ювентус" барча мусобақалардаги сўнгги 5 учрашувда икки бор дуранг ўйнади ва 3 та мағлубият аламини тотиб кўрди ва уларда бор-йўғи 2 та гол урди.
“Ювентус” 13 апрель куни “Спортинг”га қарши Европа лигаси 1/4 финали илк учрашувида сўнгги ғалабасини қўлга киритганди (1:0).