"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Бундеслиганинг 30-турида "Герта" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Учрашув олдидан биз консентрация билан ўйнашимиз ва гол ўтказиб юбормаслик кераклигини айтгандик. Бунинг учун бироз чуқурроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Биринчи гол учун бизга жуда узоқ вақт керак бўлди. Ғалаба эса бизга мавсумнинг қийин пайтида ишонч бағишлайди", - деди Тухель Kicker.de билан суҳбатда.