Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Нефтчи" ижтимоий тармоқлардаги хабарлар бўйича раддия берди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга раддия берди.

"Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва аниқ манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Сир эмас, одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келади. Шундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.

"Сариқ" матбуотдаги миш-мишлар (фейк) асосан жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир. 

Куни кеча "Facebook"  ижтимоий тармоғида "Нефтчи" футбол клуби қарздорлиги кўплиги сабабли жамоанинг фаолияти тугатилди", деган сарлавҳа  остида ёлғон маълумотларга тўла, миш-мишларга асосланган пост қолдирилди. Ушбу мақола орқали "Нефтчи" ПФК фаолияти бўйича асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот берилган.

"Нефтчи" ПФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг регламентига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳозирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Суперлига мусобақасида қатнашмоқда. Ҳозирги кунда жамоа футболчилари олдида ойлик маошлардан қарздорлиги йўқ. Ушбу мақолада фақат ёлғон ва миш-мишларга урғу берилган бўлиб, маълумотлар эса ҳеч қандай асосларга эга эмас. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мақолада кўрсатилган гап-сўзлар клубни фақат обрўсизлантириш учун қилинган бўлиб, футбол муҳлисларидан бундай асоссиз мақолага ишонч билдирмасликларини сўраймиз. Зеро, клубнинг бош мақсади, Фарғона футболини юқори марраларга олиб чиқиш, аввалги мавқеини тиклаш ва медаллар учун курашишга қаратилган.

Аниқ фактларга эга бўлмаган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича Суд органларига даъво киритилиши ҳақида маълум қиламиз" - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Киритилди: 14:49, 01.05.2023.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.