Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Давид Алаба жамоа билан бирга машғулотларни давом эттирди. Бу ҳақда Madrid Zone нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алаба Чемпионлар лигасининг жавоб чорак финалида “Челси” билан ўйинда жароҳат олган эди. Шундан сўнг австриялик футболчининг "Осасуна" билан Испания кубоги финалида иштирок этиши сўроқ остида қолганди.
Айни дамда "Реал Мадрид"да Алабанинг 6 май куни бўлиб ўтадиган "Осасуна" билан ўйинда иштирок этишига ишонч бор. Бунгача "қаймоқранглилар" Испания чемпионатида "Реал Сосьедад" билан ўйнашади.
Эслатиб ўтамиз, Алаба 2021 йилнинг ёзида "Бавария"дан трансфер қилинганидан кейин "қироллик клуби"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда.