Кириш Регистрация

Мерсон: "Манчестер Сити"нинг треблни қўлга киритишига фақатгина "Реал" қаршилик қилиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Пол Мерсоннинг фикрича, "Манчестер Сити"нинг требл ютишига фақат "Реал" тўсқинлик қила олади.

"Манчестер Сити" 9 май куни "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"га қарши Чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки учрашувини ўтказади.

"Кейинги ўйин сафарда "Реал"га қарши бўлади. Менимча, "Манчестер Сити" ўз уйида назоратни қўлга олади, аммо сафарда "Реал" ҳаракат қилса ва "Манчестер Сити" ёмон ўйин ўтказса, жиддий муаммолар бўлиши мумкин.

Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" уларни требл ютишдан тўхтатиб қўйиши керак, чунки ўша пайтгача улар лигада ғалаба қозонган бўлади деб ўйлайман. Агар улар "Реал"га қарши ҳамма нарсани тўғри қилсалар, финалга чиқадилар ва "Интер" ҳам, "Милан" ҳам уларни ҳеч қачон мағлуб эта олмайди.

Демак, менинг фикримча, уларда требл ютиш учун иккита учрашув бор. Одамлар: "Оҳ, улар "Брайтон"ни мағлуб этмадилар" - дейишлари мумкин. Лекин ҳозир улар мағлуб бўлишлари мумкин, барча ўйинларда ғалаба қозониш шарт эмас" - деди Мерсон Soccer Saturday нашрига берган интерьвюсида.

Киритилди: 15:21, 01.05.2023.
Ўқилди: 2190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик