Айни пайтда “Челси” таркибида ҳаракат қилаётган Эшли Коулнинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзда ниҳоясига етади.
The Mirror нашрининг хабар беришича, футболчи шартнома муддати тугагач, Эшли Коул Франциянинг “ПСЖ” клубига эркин агент сифатида қўшилади. Англиялик футболчи парижликлар билан январда келишувга эришиши мумкин.