Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Нўъмон Ҳасанов - "Хўжанд" клуби бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Нўъмон Ҳасанов Тожикистон клуби билан шартнома имзолади.

"Ўзбекистонлик мутахассис, ПРО мураббийлик лицензияси соҳиби – Нўъмон Нурматович Ҳасанов ва “Хўжанд” футбол клуби шартнома бўйича келишувга эришди. Нўъмон Нурматович "Хўжанд" бош мураббийи ваколатларини ўз зиммасига олди.

Нўъмон Хасанов ўтмишда машҳур ўзбек футболчиси. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони. У ўз мамлакати терма жамоасида ўйнаган, терма жамоа сардори бўлган.

Футболчи сифатида "Пахтакор", "Рубин" (Қозон), "Локомотив" (Тошкент), "Қўқон-1912", "Насаф" ва бошқа клубларда ўйнаган.

2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлади. 2012 йилдан бошлаб Тошкентнинг "Пахтакор" тизимида мураббийлик фаолиятини бошлаган, бошида ёшлар жамоасига устозлик қилган, 2015 йилда чемпионлик сари етаклаган асосий таркибни қабул қилган. 2016 йилда "Қўқон-1912" клубига бош мураббий сифатида таништирилган, 2019 йилда клубдаги фаолиятини якунлаган. 2020 ва 2021 йилги мавсумларда у Наманганнинг “Навбаҳор” клубини бошқарган.

Ўтган мавсумда "Истаравшан" жамоаси бошқарган.

Хуш келибсиз, Нўъмон Нурматович! “Хўжанд” футбол клубининг бутун жамоаси номидан сизни клубимизга қутлашдан мамнунмиз, ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!" - дейилади "Хўжанд" клубининг расмий баёнотида.

 

Киритилди: 20:55, 01.05.2023.
Ўқилди: 2172 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик