Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасидаги "Тоттенхэм"га (4:3) қарши ўйиндаги ғалабасини нишонлаши бўйича суриштирув ўтказади. Бу ҳақда Inews нашри хабар бермоқда.
Қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Диого Жота ғалаба голини киритганидан сўнг, Клопп захира ҳаками Поль Тирни олдида голни нишонлади, шундан сўнг сариқ карточка олди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббий Тирни билан ўзига хос тарихга эга эканлигини ва воқеа вақтида ҳакамнинг сўзлари қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, Клоппнинг Поль билан муносабатлари ҳақиқатан ҳам ёмон. 2020 йилдаги ўйинлардан бирида ҳакам Юргенни бош ҳакамнинг қарори билан “ярашиш”га ундаган, 2021 йилда эса Клопп Тирни муаммоси бор ягона ҳакам эканлигини айтганди.