"Манчестер Юнайтед" скаутлари Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Рома" - "Милан" (1:1) учрашувида римлик ҳужумчи Тэмми Абрахамнинг ўйинини томоша қилиш учун ташриф буюришди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, "қизил иблислар" қишда вақтинчалик муаммоларни ҳал қилиш учун ижарага олинган Ваут Вегхорст ўрнига кучли ҳужумчи сотиб олмоқчи.
Қайд этилишича, "ПСЖ" ҳам Абрахамга даъвогарлик қилмоқда. Парижликлар раҳбарлари ёш ҳужумчи Уго Экитикенинг ўйинидан норози бўлиб, унинг ўрнига ўринбосар топиш ниятида.
"Милан" билан ўйинда "Рома"нинг инглиз ҳужумчиси 93-дақиқада гол урди, аммо унинг голи ғалаба етарли бўлмади - 1:1. Умуман олганда, Абрахам жорий мавсум римликлар сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
"Рома" раҳбарияти ҳали "Манчестер Юнайтед" ёки "ПСЖ" билан музокарага киришгани йўқ. Абрахамнинг шартномасида "Челси" уни 80 миллион еврога қайта сотиб олиш банди бор. Рим жамоаси бошлиқлари бошқа клублар учун харажатларни камайтириш ниятида эмас.