Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Реал Мадрид» ўзи учун ноқулай рақиб «Реал Сосьедад»га қарши (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Ла Лига 33-тури доирасида «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Реал Мадрид»ни қабул қилади. «Қироллик клуби» айни дам турнир жадвалида биринчи ўриндаги «Барса»дан 11 очкога ортда. Сан-себастьянликлар эса 4-поғонани банд этган ва энг яқин таъқибчиси билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этади.

«Реал Сосьедад»

Баск дербисида жамоа 15 апрель куни «Атлетик»ка ютказди. Шундан сўнг «Райо» ва «Осасуна» мағлуб этилган бўлса, «Бетис» билан дуранг ўйналди. Иманоль Альгуасиль жамоасини «Вильярреал» таъқиб қилиб келмоқда, «сариқ сувости кемаси» «Реал Мадрид»га ишонган ҳолда ҳамшаҳарлари билан орадаги фарқни 5 очкога қисқартиришлари мумкин. Агар «Сосьедад» мавсум охиригача кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолса, бу уларнинг 10 йил ичидаги энг яхши натижаси бўлади. Жамоа сўнгги 3 мавсумнинг 2 тасида 6-ўринни банд этган. Жорий мавсум 15 та уй учрашувида 28 очко тўпланди. Шунга қарамай «Реал Сосьедад» «қаймоқранглилар»га қарши 16 та сафар баҳсида 31 очко жамғара олишган. Бу «Барса»дан кейинги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.

«Реал Мадрид»

Мадридликлар ўтган ҳафта «Жирона»дан учралган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан яхши хулоса чиқаришди ва шанба оқшомида «Альмерия»ни худди шу ҳисобда таслим этди. Учрашувда Бензема хет-трик қайд этган бўлса, клубнинг яна бир голига Родриго муаллифлик қилди. Натижада «Реал» 32 баҳсда 68 очко тўплаган ҳолда «Барса» билан 11 очколик фарқни юзага келтирган. Агар қандайдир ғайриоддий мўъжиза юз бериб қолмаса, Хави жамоаси олдиндаги 6 та ўйинни жуда енгил ўтказиб олади. Турнир жадвали нуқтайи назаридан гарчи «Реал» «Атлетико» билан 2-ўрин учун курашаётгандек туюлсада, Анчелотти ҳамда унинг шогирдлари бор эътиборини айни дам мамлакат кубоги ҳамда ЕЧЛга қаратган. «Осасуна» ҳамда «Ман Сити»га қарши ўйинлар мос равишда 6 ва 9 май кунлари бўлиб ўтади.

Бу икки жамоанинг январдаги «Бернабеу»да кечган ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Бироқ «Лос Бланкос» сан-себастьянликларга ички лига доирасида 2019 йил майдан бери ютқазмаяпти.

Янгиликлар

«Реал Сосьедад»га бугун Диего Рико, Содиқ Умар ҳамда Мартин Меркельянс ёрдам бера олмайди. Оярсабаль, Сарлот ҳамда Мендес бугунги баҳсга тайёр.

«Қироллик клуби» эса бугун Менди, Алаба ҳамда Модрич ёрдамларидан фойдалана олмайди. Куртуа ҳамда Бензема «Альмерия» билан ўйинда сафга қайтган эди. Винисиус ва Камавинганинг бугунги иштироки эса сўроқ остида. Катта эҳтимол Винининг ўрнини Родриго эгаллайди. Анчелотти муҳим учрашувлар олдидан ротация қилиши мумкин ва бугун Начо, Асенсио, Карвахаль ҳамда Вальвердени майдонда кўришмиз эҳтимоли ҳам мавжуд.

Киритилди: 16:07, 02.05.2023.
Ўқилди: 1467 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик