Беларусь терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Глеб "Арсенал" ва "Барселона"да бирга ўйнаган Тьерри Анри билан дўстона муносабатларни эслади.
"Лондонда мен асосан ёш йигитлар билан суҳбатлашардим. Анри бошқа гуруҳда эди. Аммо мен "Барселона"га кўчиб ўтганимдан сўнг, Тьерри ва мен ҳақиқий дўст бўлиб қолдик. Ҳатто бир неча ой унинг уйида яшадим. У менинг меҳмонхонада яшашимни билиб, шунчаки таклиф қилди: "Сенга меҳмонхона нима учун керак? Мен ҳозир ёлғиз яшайман, шунинг учун менинг олдимга кел" - деди. Баъзида "Арсенал" ўйинларини бирга томоша қилардик. 2007 йилда у клубни тарк этганида ҳамма шокда эди. У янги чақирув, янги совринлар ва Чемпионлар лигаси чемпионлигини хоҳларди.
У "Барселона"да бахтли эдими, билмайман, лекин у ҳамма нарсада ғалаба қозонди. Бу ҳақиқат.
Ҳозир аранг мулоқот қиляпмиз, лекин бу менинг айбим. Мен барча телефон рақамларни йўқотдим, шунинг учун биз бир-биримизни йўқотдик", - деди Глеб.