Бугун Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида 2012 йилги Ўзбекистон Футзал уюшмаси Кубоги финали бўлиб ўтди. Унда пойтахтнинг икки клуби "Локомотив" ва кўп марта Ўзбекистон чемпиони "Ардус" клублари ўзаро тўқнаш келдилар.
Финалга қадар "Локомотив" футзалчилари "Гулистон" жамоаси 7:1, "Чирчиқ-Максам" 4:3, "DHL" 6:1, чорак финалда "УзПСБ" 2:0, ярим финалда эса "EAST ROAD" клубини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб ҳеч қандай мағлубиятсиз етиб келдилар.
Бугунги муросасиз кечган финалда ҳисобни дастлаб 10 секунддаёқ "темирйўчилар" очишди. Чориев Даврон дастлабки голга муаллифлик қилди. Бу голдан рухланган Аҳаджон Юсупов шогирдлари кетма кет голлар киритиб биринчи бўлимни ўз томонларига ҳал этишди. Биринчи бўлимдан сўнгги ҳисоб эса 7:2.
Иккинчи бўлимда эса асосан ёшлар ва ҳар ҳил тактикаларни синаб кўрган футзалчиларимиз ўзларига келиб олган "Ардус" клубидан бир нечта голлар киритишди. Аммо бу голлар камлик қилди ва якунда "Локомотив" клуби 2012 йилги Ўзбекистон Футзал уюшмаси Кубоги финалида "Ардус" жамоасини 8:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб 2012-2013 йилги Мини футбол мавсумидаги дастлабки совринларини қўлга киритдилар.
Ушбу чемпионлик билан "Локомотив" футзалчилари, мураббийлар штаби, "Локомотив" ПФК рахбарияти ва бош ҳомийимиз - ДАТК "Ўзбекистон Темир Йўллари"ни чин дилдан муборакбод этамиз! Ғалабалариз давомли бўлсин!
Ўзбекистон Футзал уюшмаси Кубоги-2012
"Локомотив" - "Ардус", 8:6 (7:2)
Голлар: Даврон Чориев (1), Самегов Фахриддин (7,15), Мираҳмедов Фарҳод (20-автогол), Артур Юнусов (9,20,40), Константин Свиридов (2,13) – Жамол Шарипов (2,35), Раҳматов Дилшод (28,30,32)
"Локомотив": Рустам Умаров (16), Самегов Фахриддин (13), Умаралиев Хуршид (3), Мираҳмедов Фарҳод (8), Артур Юнусов (11), Свиридов Константин (12), Азизов Фурқат(7), Элибоев Нодир (17), Саидаҳмедов Саидакбар (5), Чориев Даврон (10), Холбоев Воҳид (6), Ҳасанов Бекзод (1), Камолжонов Ислом (14)
"Ардус": Кравченко, Шарипов, Раҳматов, Ҳошимов, Бўриев, Мирзаев, Холмирзаев, Абдураҳмонов, Халилов, Муҳитдинов, Бегулов, Шлёма.
Ҳакамлар: Пўлатов Шуҳрат, Дачев Олег, Абдуллаев Илҳом, Пўлатов Умид