Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бобур Зуҳриддинов: «Мен журналистларни яхши кўраман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
— Авваламбор, "Машъал" жамоаси мухлисларини қийин ғалаба билан табриклайман. Мураббийлар штаби номидан йигитларга миннатдорчилик билдирамиз. Бу ҳақида кийиниш хонасида ҳам айтдик, биз бугун ғалабага 99,9 фоиз ғалабага ишонгандик.

— Иккинчи бўлимда бирданига иккита ўзгариш бўйича қандай изоҳ берасиз?
— Ўтказиб юборилган голда 3 та футболчи айбдор деб санамайман. Биз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришимиз керак эди. Бу режада бор бўлган жараён ва айни режа иш берди.

— Ўтган матбуот анжуманларидан бирида Худоёрхон Сагдуллаев борасида кескин фикрлар билдиргандингиз. Кўринишидан ушбу футболчи анча вақтгача майдонга тушмаслиги керакдек эди. Бироқ, у кейинги ўйиндаёқ майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Биласизларми, мен журналистларни нега яхши кўраман? Чунки сизлар бизга ўйин борасида ўз фикрларингизни билдирасизлар. Бу бизга қайсидир маънода таҳлил учун ёрдам бўлади. Бу саволни аввалги ўйинда ҳам кутгандим. Менга бу борада уйдаги гапни кўчага олиб чиқилиши қабилида эътирозлар бўлди. Агар футболчи ўйнаса, яхши ўйнаса, мен ҳар қандай эътирозга тайёрман. Масалан, Саидмаҳмудхон Ғуломов гол ура олмаётганди, бугун урди. Яна Собит Синдаров ҳам бор. Сиз айтган Худоёрхон Сагдуллаев билан биз ҳар услубда гаплашиб кўрдик. Энг охирги йўл уни оммага олиб чиқиш эди, шундай қилдик. Худоёрхон иқтидорли футболчи, бу борада тегишли хулоса чиқарди. Бугун у голли узатма берди, биз ундан айни шунақа, жамоа учун фойдали ўйин кутаяпмиз. Худоёрхон қандай имкониятга эга эканлигини яхши биламиз.

— Зафар Акромов бугун ўйин қайдномасидан ўрин олди. Лекин майдонга тушгани йўқ...
— "Навбаҳор-фарм"га қарши ўйинда Зафар Акромов енгил жароҳат олганди. Шу боис уни захирага олгандик. Тўлиқ тайёр бўлмагани боис, бугун уни зарурий вазият бўлиш эҳтимоли юзасидан қайдномага киритдик.

— Легионер футболчи Петров 5 та гол урди. Тўпурарлик салоҳияти бор футболчи нега захирада қолди? Кейин нега унинг голига стадионда бошқалардан фарқли мусиқа қўйилади?
— Петров ўтган ўйинда ўзини ёмон ҳис қилди. Икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборди. Шу сабабдан ҳам биз уни бугун асосий таркибга киритмадик.

Мусиқа борасида, футболчининг ўзи матбуот котиби билан гаплашган. Гол урса айни шу мусиқа қўйилишини илтимос қилган.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:31, 03.05.2023.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.