Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Чемпионлик учун «Барселона»га яна нечта очко керак?

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида «Барселона» кеча ғалаба қозониб, "Реал" мағлубиятга учрагач, жамоалар орасидаги фарқ 14 очкога етди (82 ва 68 очко). Мавсум якунланишига эса 5 тур қолди.

"Мадрид" қолган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонса, ўз очколарини 83 тага етказади. Демак, "Барса" таъқибчи ета олмайдиган масофага бориши учун 2 очко етарли бўлади (нега 1 очко етарли эмас? Чунки очколар тенг бўлиб қолса "Реал"да ўзаро ўйинлардаги натижа бўйича устунлик бор — 3:1 ва 1:2).

Бундан ташқари, 3-ўринни эгаллаб турган "Атлетико" ҳисобида 66 очко бор. Симеоне жамоаси бугун "Эльче" устидан ғалаба қозонса, ўз очколарини 69 тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олади. "Атлетико" шундан кейин ҳам қолган ўйинларнинг барчаси ғалаба қозонса, максимал 84 очко жамғариши мумкин.

Юқорида "Барселона"нинг чемпионликни расмийлаштириши учун 84 очко етади дедик. Боиси, Хави жамоаси "матрасчилар"га қарши ҳар икки ўйинда ғалаба қозонишган.

«Барселона» кейинги турни 14 май куни «Эспаньол» майдонида ўтказади. Бу ўйиндаги ғалаба Хави ва унинг жамоасига 3 йиллик танаффусдан сўнг Испания чемпионлигини тақдим этади. Жамоа сўнгги марта мавсум-2018/2019 да Ла лига ғолибига айланганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:24, 03.05.2023.
Ўқилди: 4624 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик