Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Милнернинг "Брайтон"га ўтиши аниқ бўлиб қолди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер "Брайтон"га ўтишга яқин турибди.

Sky Sports хабарига кўра, трансфер деярли якунланган. 37 ёшли футболчи мавсум якунланганидан сўнг "Брайтон"га бепул трансфер орқали қўшилади. “Чағалайлар”дан ташқари футболчининг хизматларига “Бёрнли” ҳам қизиқди, бироқ Милнер “Брайтон” бош мураббийи Роберто де Зербининг ажойиб ишидан қойил қолди ва ўз клуби фойдасига танлов қилди.

Милнер 2015 йилдан буён "Ливерпуль"да тўп суради. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 38 та ўйинда иштирок этди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Киритилди: 19:33, 03.05.2023.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.