Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович янги жамоаси футболчиларини собиқ клуби «Милан» футболчилари даражаси билан солиштириб кўрди.
«Ҳозирги «ПСЖ»ни «Милан»дан кучли ҳисоблайман. Бу ушбу клубга нега келганимнинг сабабларидан бири саналади».
«Парижга Тиаго Силва ва бошқа хорижлик футболчиларнинг келиши натижасида «ПСЖ» янги даражага кўтарилди. Бу билан бир вақтда эса «Милан» сезиларли равишда кучсизланди».
«ПСЖ» орзу қилинганидек, Европа ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси бўлишига ишончим комил. Аммо бунинг учун бизга ғалабалар керак бўлади», дея Иброҳимовичнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Football Italia» нашри.