«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке Лондоннинг «Вест Хэм» клубига (3:0) қарши ўйиндан сўнг жамоадоши Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.
«Унинг ўйини ҳаммани ақлдан оздиради. Холанд бунга лойиқдир. Эрлинг жуда қаттиқ ишлайди. У ҳозир энг яхшиси, менимча, сиз бу ҳақда баҳслаша олмайсиз.
Умид қиламанки, у бундан ҳам кўпроқ гол ура олади», - дея футболчининг сўзларини келтиради «шаҳарликлар» матбуот хизмати.
22 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол (7 таси пенальтидан) урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. У Энди Коул ва Алан Ширернинг 34 тадан гол урган рекордини янгилади.