"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасида "Монца"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг бош ҳакам Даниэле Чиффини анча қаттиқ танқид қилди. Мутахассиснинг фикрича, бу унинг фаолияти давомида дуч келган энг ёмон ҳакамдир.
"У фаолиятим давомида дуч келган энг ёмон ҳакам. У натижага катта таъсир ўтказа олмади, лекин у жуда ёмон эди: у техник жиҳатдан даҳшатли, ўйинни ҳис қилмайди, футболчилар билан ҳеч қандай муносабат ўрнатмайди. У ўйиннинг 96-дақиқасида чарчоқдан сирғалиб кетган футболчига қизил карточка берди", - деди Моуриньо Virgilio билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 май куни Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Монца” – “Рома” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Монца шаҳридаги "Комунале Бриантео" стадионида бўлиб ўтди ва дуранг билан якунланди - 1:1.