Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Манчестер Сити» - «Вест Хэм» ўйинидан кейин Ҳоланд янгилаган рекордлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 28-турида “Манчестер Сити” “Вест Ҳэм” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Бу учрашув Эрлинг Ҳоланд учун алоҳида аҳамият касб этди. Норвегиялик бомбардир АПЛда бир мавсумдаги голлар бўйича рекордни янгилади. Эрлинг 2022/23 йилги мавсумдаги 35-голини урди.

Шу вақтга қадар рекорд Энди Коул/Алан Ширерга тегишли эди. Иккала футболчи ҳисобида 34 тадан гол мавжуд.  Бироқ улар даврида Премьер Лига баҳслари 38 та эмас, 42 тани ташкил этган.

38 ўйинлик мавсумлардаги рекорд “Ливерпуль” футболчиси Муҳаммад Салоҳга тегишли эди. Мисрлик футболчи 5 йил олдин, 2017/18 йилги мавсумда 32 та гол урган. Ҳоланд бу рекордларни янгилади. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Манчестер Сити”нинг АПЛда яна 5 та ўйини бор.

“Сити” штаби ва футболчилари Ҳоланд майдонни тарк этаётганда унга ўзига хос йўлак ташкил қилди.

— Ҳоланд рекорд голини “Вест Ҳэм” дарвозасига урди — АПЛдаги биринчи голини ҳам худди шу жамоа дарвозасини ишғол қилганди.

— Эрлинг АПЛдаги бешта жамоадан кўпроқ гол урди (ва “Кристал Пэлас” билан голлари тенг). Норвегияликнинг энг яқин таъқибчиси Ҳарри Кейн ҳисобланади. “Тоттенҳэм” ҳужумчиси жорий мавсумда 25 та голга муаллифлик қилди. Кейн Премьер Лиганинг сўнгги саккиз мавсумидан бештасида “Олтин бутса”ни қўлга киритган.

— Англия олий дивизионларида бир мавсумда энг кўп гол урган сўнгги футболчи Рон Дэвис эди. У 1966/67 йилги мавсумда 37 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Лекин бу лига АПЛ бўлишидан олдин эди.  

— Эрлинг “шаҳарликлар” сафидаги дебют мавсумида 51 та гол урди. Бу учун ҳужумчига 45 та ўйин кифоя қилди. Англия олий дивизиони тарихида фақатгина бир футболчи барча мусобақаларда бундан кўпроқ гол урган — Дикси Дин. “Эвертон” собиқ футболчиси 1927/28 йилги мавсумда 63 та голга муаллифлик қилган.

— Эрлинг Ҳоланднинг ўзи бу ҳақида: “Уйга бораман, видеоўйинлар ўйнайман, бирор нарса тановул қилиб, ухлайман”.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:56, 04.05.2023.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.