Лерой Сане "Бавария" футболчиларига Садио Мане билан можаро ҳақида тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг, кийим алмаштириш хонасидаги можаро пайтида Мане Саненинг юзига урган ва лабини ёриб қўйганди. Бунга Леройнинг Садио билан майдонда қандай гаплашгани сабаб бўлгани хабар қилинганди.
Bild нашри хабарига кўра, воқеадан сўнг Сане бутун жамоа билан гаплашган. Қанот ярим ҳимоячиси майдонда ўз тана тили устида ишлаши ва жамоадошларининг ҳаракатларига у қадар салбий муносабатда бўлмаслиги кераклигини билишини таъкидлади.
Бу ишора "Бавария" устози Томас Тухелга ёқди. Қайд этилишича, у Сане билан жуда яхши алоқада.