Футбол тарихи футболчиларнинг оммавий ўлими билан боғлиқ бир нечта қайғули саҳифаларни билади. Бундай энг сўнгги ҳолат 2016 йилда Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби билан содир бўлган воқеа бўлиб, Колумбиядаги авиаҳалокатдан кейин ўз таркибини деярли бутунлай йўқотган эди.
Йиллар давомида шунга ўхшаш воқеалар Замбия миллий футбол жамоаси (1993), "Манчестер Юнайтед" (1958), шунингдек, Италиянинг "Торино" клуби билан содир бўлди. 1949 йил 4 майда Италиянинг ўша пайтдаги энг яхши клуби тўлиқ таркибда вафот этди - 31 киши, уларнинг барчаси Туриндан 12 километр узоқликда, самолёт тоғларда ёмон кўриш шароитида қаноти билан ерга тушган ва Суперга шаҳрида парчаланиб кетганди.
"Қалбимиздасиз, Италия футболи тарихини яратган "Буюк Торино"ни ҳурмат қиламиз" - деб ёзади "Милан" матбуот хизмати.