Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ЕЧЛ нинг груҳ босқичининг 2 тури доирасидан "Аякс" га қари ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Реал" клуби билан амалда яна тўрт йиллик шартномам бор. Испания чемпионатидан сўнг, яна мураббийлик фаъолятимни Англияда давом этирмоқчиман. Айни дамда, Роман Абрамович билан аълоқаларим яхши. У билан имкон қадар тез-тез гаплашиб турибмиз. Шундай экан, биз яна бирга ишлашимиз мумкин", дейди Жозе Моуринью CNN га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью 2004-2007 йилларда "Челси" ни бошқарган.