"Арсенал" Загребнинг "Динамо" клуби марказий ҳимоячиси Йосип Шуталога қизиқиш билдирмоқда. Журналист Саймон Коллингснинг ёзишича, “канонирлар” Хорватия терма жамоаси футболчисини кузатиш учун бир неча бор скаутларни юборишган.
23 ёшли Шутало Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида терма жамоаси сафида битта ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида Йосипнинг ҳисобида 7 та ўйин бор.
Шутало жорий мавсум Хорватия чемпионатида иккита гол урди. Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг бозор нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.