Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Энди ВАРдаги қарорларни мухлис сифатида эшитишнинг имкони бор

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг келаси мавсумидан бошлаб мухлислар ВАР тизимидаги ҳакамлар суҳбатини эшитишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Британиянинг Daily Mail таблоиди.

Ҳозирда Премьер-лига клублари билан ўйинлардан сўнг мухлисларга ҳакамлар суҳбатини, шу жумладан ВАРдаги баҳсли масалаларни муҳокамасини тинглаш имконини бериш режаларини кўриб чиқмоқда.

Тизим раҳбари Ховард Уэбб янгилик тарафдори. У бу ғояни ўтган декабрь ойида лавозимга киришганидан бери қўллаб-қувватлаб келади. 

Манбага кўра, Халқаро футбол федерациялари кенгаши аудиоёзувларни оммага ошкор этишда муаммо кўрмаяпти.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган ғоя инглиз клубларида ҳам, ҳакамлар орасида ҳам ижобий қабул қилинган.

Киритилди: 20:49, 05.05.2023.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.