Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Наполи»га Осимхенни сақлаб қолиш қийин бўлади

Баҳо:
+ | -

Нигерия терма жамоасининг португалиялик мураббийи Жозе Перейрунинг фикрича, «Наполи»га Виктор Осимхенни ўз таркибида сақлаб қолиш қийин бўлади, чунки нигериялик футболчи Европанинг етакчи клублари орасида жуда машҳур бўлган.

Кеча Осимхен Италия чемпиони бўлди, аммо ҳозирча келажаги ҳақида гапирмасликни афзал кўрмоқда.

«Виктор жуда ёш бўлсада, унинг қонида мақсадлар бор. У ҳар қандай тарзда гол уришни билади.

Осимҳен ва «Наполи» бу йил ўзига хос иш қилишди. Аммо уни сақлаб қолиш жамоага қийин бўлади», - дея Перейрунинг сўзларидан иқтибос келтирган Италиянинг ITASportPress агентлиги.

Осимхен ҳозирги жамоасида 2019 йилдан буён ўйнамоқда.

Киритилди: 00:34, 06.05.2023.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.