Карло Анчелотти «Реал» бош мураббийи сифатидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Мадрид клуби Испания кубоги финалида «Осасуна» билан тўқнаш келади, сўнгра Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал учрашувини «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.
«Бу Қирол кубоги финали ва Чемпионлар лигаси ярим финали, ҳаммаси шу. Мен келажагим учун ўйнамайман.
Аввал кубок ўйини, кейин эса ярим финалга тайёргарлик кўришимиз керак. Менинг келажагим аниқ. Менинг шартномам 2024 йил 30 июнда тугайди. Эртага эмас.
Бугун келажагим ҳақида гапириш нотўғри. Айтишим мумкинки, ҳар куни мен президент Флорентино Перес ва бош директор Хосе Анхель Санчеснинг ғайриоддий муносабатини ҳис қиламан. Бу мен учун етарли.
Мен финал ва ярим финалда ўйнайман ва иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайман», — деди «Реал» бош мураббийи.