Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Майкл Валканс: «Эртага ғалаба учун майонга чиқамиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувларидан ўрин олган «Бунёдкор» ва «Аделаида Юнайтед» жамоалари учрашув олдидан иккала жамоа иштирокида ўинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларнинг саволларига «Аделаида» бош мураббийи Майкл Валканс ва жамоа сардори Эйген Галековичлар жавоб қайтаришди.

Майкл Валканс: - Тошентда эканимдан жудаям хурсандман. Эртага бизни қийин учрашув кутиб турибди. «Бунёдкор» билан билан бу биринчи марта ўйнашимиз эмас. Шундай экан эртага ғалаб учун майдонга тушамиз.

Эйген Галекович: - Мураббийнинг сўзларига қўшиламан. Эртага бизни жуда жиддий рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Лекин шунга қарамай, фақатгина ғалаба учун мадонга тушамиз.

- Меҳмонда кечадиган учрашувда бир қатор йўқотишлар бор. Бу қўшимча қийинчиликлар тўғдирмайдими?
- Ҳаммаси жойида. Биз барчасига тайёргарлик кўриб келганмиз.

- Эртага жамоадан қандай ўйин кутиш мумкин. Жамоа ўз уйида ҳужумкор футбол кўрсатганди...
- Буни барчасини эртага билиб оласиз.

- Австралияда кечган учрашувда жамоа биринчи бўлимни жуда яхши ўтказганди. Лекин иккинчи бўлимда аксинча ҳолат кузатилди. Бунга сабаб нима?
- Биринчидан, кутилмаган қизил карточка сабаб ўйинимизда туб бурилиш кузатилди. Иккинчидан, «Бунёдкор» ўша вазиятнинг ўзидаёқ гол кирита олди. Иккинчи бўлимда бу ўйинни ўзгартириб юборди.

- Қизил карточка жамоангизга таъсир қилмайдими?
- Албатта. Футболда бир киши кам бўлиб ўйнаш мураккаб. Жамоанинг зйини айнан шу карточкадан кейин кескин пасайиб кетди.

- Эртанги ўйиндан олдинги вазият ҳақида. «Бунёдкор» ўз чемпионатининг энг қизғин пайтида кураш олиб бормоқда. Австралияда эса барчаси энди бошланади. Жамоа шу сабаб биринчи ўйинда жисмонан жамоа чарчаб қолганди. Эртага ҳам бу ҳолат такрорланмайдими?
- Гуруҳ босқичида учрашувганимизда бунинг тескариси эди. Ҳозир эса вазият бутунлай бошқача ҳолатда. Лига бошланмаган ва биз асосан ўртоқлик учрашувиларига қаратганмиз. Лекин ўртоқлик учрашувлари билан расмий учрашувларни солиштириб бўлмайди. Шу боисдан ҳам эртага «Аделаида» энг юқори савияга чиқади дейиш қийин.

- Эртага «Бунёдкор»дан нима кутяпсизлар?
- «Бунёдкор» ҳозир юқори савияда. Уларга эртага осонроқ бўлади. Охирги кунларда улар жуда тиғиз тақвимда тўп сурмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:20, 02.10.2012.
Ўқилди: 4170 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.