Италиянинг "Наполи" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Месси ва Роналду каби ўйнашни исташи ҳақида айтиб ўтди.
"Месси ва Роналду - икки буюк чемпионлар. Мен ҳар кун ўз устимда ишлайман ва улар каби бўлишни истайман. Бошқа клубга ўтиш? Бошқа клубларга ўтишга улгурса бўлади. Агар кимдир мени сотиб олгиси келса, "Наполи"га таклиф юбориши керак. Клуб мени 60 млн еврога баҳолагани менга таъсир қилмайди. Мен ўз устимда ишлашда давом этавераман". - дейди Кавани.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани ёз фаслида клуб билан янги шартнома имзолади.