Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ. «Е» гуруҳи. «Ювентус» «Шахтёр»ни юта олмади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар Лигасининг бу йилги мавсуми анча шов-шувли натижаларга бойлиги билан ёдда қолмоқда. Буни бугунги бир қатор учрашувлар ҳам исботлаб беради. Италиянинг амалдаги чемпиони, «Е» гуруҳи фаворити «Ювентус» ўз уйида Украина чемпиони «Шахтёр»ни мағлуб эта олмади.

Учрашувда ҳаттоки, «Шахтёр» ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Дастлаб Алекс Тейшейранинг голидан кейин меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ Леанардо Бонуччи тезда ҳисобни тенглаштириб жамоасини танг аҳволдан олиб чиқиб кетди. Қолган вазиятларда ҳам «Шахтёр»да имкониятлар бўлганди. Бироқ баъзида ҳимоячилар, баъзида эса дарвозабон Буффон бу хавфларни бартараф этиб турди.

«Челси» эса ўз услубида гуруҳ аутсайдерини жазолади. Бугунги кунда дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларига эга (бу борада «Барселона» мухлислари хафа бўлишмаса керак) жамоа Даниянинг камтар «Нордшелланд» клуби дарвозасини 4 бор аниқ нишонга олди ва бу сафар энди Мата дубл қайд этди. Рамирес ва Давид Луизларнинг голи ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Натижада «Челси» «Шахтёр» билан биргаликда гуруҳда тўрт очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

ЕВРОПА ЧЕМПИОН ЛИГАCИ
E ГУРУҲИ

НОРДШЕЛЛАНД (Дания) – ЧЕЛСИ (Англия) 0:4 (0:1)
Голлар: Мата (33, 82), Давид Луиз (79), Рамирес (89).

Нордшелланд: Хансен, Паркхерст, Окоре, Рунье, Мтилига, Аду, Стокхольм, Лорентсен (А. Лаудруп, 85), Нордстранд (Тичинович, 65), Джон, Бекманн (Кристенсен, 75).
Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул, Рамирес, Лэмпард, Мозес (Э. Азар, 65), Оскар, Мата (Оби Микел, 83), Торрес.
Огоҳлантириш: Рунье (77).

ЮВЕНТУС (Италия) – ШАХТЁР (Украина) 1:1 (1:1)
Голлар: Бонуччи (25) – Алекс Тейшейра (23).

Ювентус: Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Пирло, Видаль (Погба, 85), Маркизио, Лихтштайнер, Асамоа, Матри (Куальярелла, 65), Вучинич (Жовинко, 58).
Шахтёр: Пятов, Срна, Кучер, Ракицкий, Рац, Фернандиньо, Гюбшман, Виллиан, Мхитарян, Алекс Тейшейра (Илсиньо, 84), Луис Адриано.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (43), Кьеллини (72) – Гюбшман (76), Илсиньо (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:40, 03.10.2012.
Ўқилди: 5293 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.