Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

“Арсенал” тарбияланувчиси “Ньюкасл”нинг етакчисига айланди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" ва "Арсенал" - бу мавсумда Премьер-лиганинг асосий кутилмаган ҳодисалаи деб айтсак бўлади. Лондонликлар “Манчестер Сити” билан чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда, “магпийлар” эса Чемпионлар лигасидаги ўрнини деярли қўлга киритишди.

Клубларнинг тараққиёти Эдди Хау ва Микель Артетанинг ажойиб мураббийлик фаолияти ҳамда малакали трансфер сиёсати туфайлидир. "Ньюкасл"нинг кашфиётларидан бири "Арсенал"дан олиб келинган ярим ҳимоячи Жозеф Уиллокнинг бўлди. Бугун “Арсенал” нега ўз тарбияланувчисини сотганини ва у қандай қилиб “Сент-Жеймс Парк”да юлдузга айланганини кўриб чиқамиз.

Уиллок “Арсенал” академиясига 4,5 ёшида борган. Жо 13 йил ичида барча босқичларни босиб ўтди ва 2017 йил сентябрь ойида асосий таркибда дебют қилди. Уиллок Лига кубоги доирасидаги “Донкастер”га қарши баҳснинг 84-дақиқасида майдонга тушди. Премьер-лигадаги биринчи ўйинни олти ой кутишга тўғри келди. Ажабланарлиси шундаки, у 2018 йил апрель ойида "Нюкасл"га қарши ўйинга тўғри келган эди.

2017/2018 ва 2018/2019 йилги мавсумларда Уиллок асосий ўйинчи сифатида ҳисобланмади. Жо вақти-вақти билан майдонга тушар эди. Ҳақиқий ютуқ 2019/2020 йилги мавсумда кузатилди. Аммо статистика оддийлигича қолди: 44 учрашувда у атиги бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунга қарамай, Уиллок 2020/2021 йилги мавсумни "Арсенал"да бошлади ва ҳатто 17 учрашувда олтита (учта гол ва учта голли узатма) самарали ҳаракат қилишга муваффақ бўлди. Аммо 2021 йилнинг январида Жо "Ньюкасл"га ижарага юборилди.

Ньюкасл-апон Тайнга кўчиб ўтганидан кейин Уиллок 2021 йилнинг баҳорида 14 ўйинда саккизта гол урди. У биринчи марта Премер-лиганинг кетма-кет олти ўйинида гол урди ва лига тарихидаги энг ёш футболчига айланди (21 ёшу 272 кун). Мавсумнинг сўнгги, 38-турида эса у “Фулхэм” дарвозасига гол уриб, серияни еттита учрашувга етказди. Уиллок Алан Ширернинг рекордини такрорлади, у ҳам аввалроқ “Ньюкасл” учун кетма-кет еттита ўйинда гол урган эди.

Мавсум охирида "Ньюкасл" Уиллокни доимий равишда жамоада олиб қолди. Англиялик футболчининг трансфери 28 миллион еврога тушди. Жо "Ньюкасл" билан 6 йиллик шартнома имзолади. 2021/2022 йилги мавсумда ярим ҳимоячининг ўйинида тушиш бўлди: 31 ўйинда у атиги икки гол урди. Аммо бу қисман мавсум бошидаги "Ньюкасл" инқирози билан боғлиқ бўлиб, клубга қўшилгандан сўнг Эдди Хау ҳужумда кўпинча бошқа ўйинчилар - Каллум Уилсон, Аллан Сен-Максимин, Жоэлингтон ва Бруно Гимарайшларга таянди.

Амми Уиллок жорий чемпионатда яна порлай бошлади. Мавсумнинг барча мусобақалардаги 40 ўйинида инглиз футболчиси учта гол урди ва олтита самарали узатма берди.

"Арсенал" Уиллокни қўйиб юборганидан афсусдами? Балки. Жамоа унинг учун катта пул олди, ярим ҳимояда яхши ўйинчилар етарли. Аммо у "Ньюкасл"нинг етакчиларидан бирига айланди ва энди жамоани 20 йил ичида биринчи марта Чемпионлар Лигасидаги иштирокига олиб бормоқда. Демак, унинг жамоадан кетишидан иккала томон ҳам фойда кўрди.

Киритилди: 20:03, 07.05.2023.
Ўқилди: 3582 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.