Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Андижон» бош директори ФИФА президентига клубнинг махсус футболкасини топширди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 5-6 май кунлари ФИФА президенти Жанни Инфантино расмий ташриф билан Тошкентда бўлди.  

Кеча, 6 май куни Тошкентдаги “Хилтон” меҳмонхонасида ФИФА президенти жаноб Жанни Инфантино иштирок этган тадбирда “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам бевосита қатнашди.

Мазкур учрашув чоғида Улуғбек Мирзаев Жанни Инфантинога “Андижон” жамоасининг эсдалик футболкасини топширди. Унга бежизга 9-рақами ёзилмаган. Ҳисоб бўйича Зепп Блаттер ФИФАнинг 8-президенти бўлса, Жанни Инфантино айнан ФИФАнинг 9-президенти ҳисобланади. Шу сабабли Улуғбек Мирзаев рамзий маънога эга сифатида жаноб Инфантинога “Андижон” клубининг 9-рақамли футболкасини топширди.

Мирзаев ва Инфантино ўртасидаги диалог қуйидагича бўлди:

Мирзаев: - Жаноб Инфантино мен “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаевман. Бу ерда Суперлига клублари директорлари ҳам жамланишган. Сизга “Андижон” футбол клубининг футболкасини бежизга тайёрлаб келмадик. Чунки сиз ФИФАнинг ҳисоб бўйича 9-президенти саналасиз. Шунинг учун рамзий маъно сифатида ушбу рақамни тайёрлаб келдик.

Инфантино: - Жуда хурсандман, бу менгами?

Мирзаев: - Ҳа, бу сизга махсус тайёрлатиб келдик.

Инфантино: - Жуда миннатдорман. Профессионал футбол клублари фаолияти жаҳон футболида муҳим бўғинлардан ҳисобланади. Шунинг учун сизларга бу осон бўлмаган йўналишда фақат омад ва муваффақият тилайман.

Жанни Инфантинони бундай дейишига етарли асослар бор. У буни шунчаки гапириб қўйгани йўқ. Боиси, Инфантинонинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг иши асосан УЕФАда бошланган. У ерда УЕФА клубларининг лицензиялаш тизимининг раҳбари бўлиб ишлаган. УЕФА эса бу ишни бошқа конфедерациялардан кўра эртароқ бошлаган. Осиёда бу жараён тахминан 15 йил олдин бошланган бўлса, УЕФАда 25-30 йил илгари йўлга қўйилган. Шунинг учун Инфантино клубларнинг лицензиялаш жараёни қанчалик муҳим эканини жуда яхши билади. Бу томонлама клубларнинг қай тариқа иш юритиш кераклигини ҳаммадан кўра яхши биладиган ва тушунадиган мутахассислардан бири сифатида бемалол айтсак бўлади. Чунки бевосита унинг фаолияти айнан шундан бошланган ва клубларни ичидан яхши ҳис қила олади. Дунёдаги энг илғор лигалар мисолида бу нарсани билади. Футбол клубларининг ҳаёти Инфантино учун жуда долзарб ва муҳим. Унинг учун ёт йўналиш эмас.  

Бир сўз билан айтганда, “Андижон” футбол клуби бош директорининг ФИФА президенти билан мулоқоти жуда самимий ва ўзаро ишонч руҳи асосида бўлиб ўтди.

Инфантино сўзи охирида “Андижон” футбол клубига муваффақият тилаган ҳолда ўзининг самимий тилакларини билдирди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:32, 07.05.2023.
Ўқилди: 2133 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.