Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: «Ҳали шу вақтгача оптимал таркибни йиға олмадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-турида сафарда «Насаф» билан дуранг ўйнаган «Навбаҳор» клуби бош мураббийи эҳтиёткор ўйин, рақиб, аввалги ўйинларда йўқотилган очколар ва рақобатчилар ҳақида гапирди.

«Тўғрисини айтсам, дуранг адолатли натижа бўлди. Бугун иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади. Бугун мамалакатнинг икки кучли ва пешқадам жамоалари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли ва шиддатли бўлди. Муносиб жамоалар ўртасидаги беллашувда муносиб дуранг. Бугун 9-тур учрашуви ва айтишим мумкинки, ҳали оптимал таркибни йиға олмадик. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди, боиси ўзбек футболидаги ажойиб шахс ва мутахассислардан бири, устозимиз Виктор Жалиловнинг хотираси учун ҳам ўйнаган эдик», - деди Бабаян.

«Баҳснинг бошидан бироз пастроқда жойлашишга мажбур бўлдик. Буни режа қилмаган эдик, аммо шундай бўлди. Курашларда рақибга имкониятни бой бердик. Улар тўпни биздан чаққонлик билан юлиб олишди. Сифат бўйича ютқазмаган бўлишимиз мумкин, аммо курашларда рақибга ютқаздик».

«Таркибда муаммолар бор эканини айтишим керак. Аввалги ўйинларда йўқотилган очколар учун ҳали курашамиз. Бугун чемпионатда бизга қарши жамоалар катта мотивация билан ўйнашётганини инкор қилмаслик керак. Асосий рақиб сифатида айнан бизни кўришаяпти».

«Таркибда Болтабоев ва Ҳошимовнинг йўқлиги билинди. Бошқа муаммолар ҳам етарли. Таркибга қарасангиз, ёшлар жамоаларидан таклиф этилган ёшлар бор. Уларга ҳам имкон беришга ҳаракат қилаяпмиз».

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:42, 08.05.2023.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.