Мадриднинг "Реал" клуби ёзда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Мадридликлар "Тоттенхэм" ҳимоячиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, Лондон клуби испаниялик футболчини қадрлайди ва ёзда уни сотишдан бош тортиши мумкин.
"Тоттенхэм" сафида Педро Порро 14 та расмий ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Уларда ўнг қанот ҳимоячиси иккита гол урди ва шерикларга иккита самарали узатма берди.
Тransfermarkt портали мутахассислари 23 ёшли Поррони 35 миллион еврога баҳоламоқда.