Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ўз ўрнини ўзгартирмади

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Қизиқ томони, Ўзбекистон терма жамоаси ўзи эгаллаб турган 70-ўрнини ўзгартирмаган.

Терма жамоамиз сентябрь ойида Кувайт устидан ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонган бўлса, Жанубий Корея билан ЖЧ саралаш ўйинида дурангга эришганди. Ушбу натижалардан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги ўртача балл 9 очко ошган (470 эди, 479 бўлди). 60-80-ўринлардаги қайсидир терма жамоалар кўтарилишган, қайси бирларидир пасайишган, аммо Ўзбекистон ўз жойини ўзгартирмади.

ЖЧ-2014 "А" саралаш гуруҳидаги жамоаларнинг янги рейтингда эгаллаб турган ўринлари билан танишамиз:

Жанубий Корея. 25-ўрин. 2 поғона кўтарилган. Очколарининг ўзгариши: 763 эди, 776 бўлди. Австралия терма жамоаси 9 поғона пастга тушиши оқибатида, Жанубий Корея Осиёнинг 2-рақамли жамоасига айланди. Япония эса 818 балл билан Осиёнинг 1-рақамли жамоаси номини ўзида сақлаб турибди (23-ўрин). Кейинги ўйини: Эрон - Жанубий Корея.

Эрон. 58-ўрин. 4 поғона пасайган. Аввалги рейтингда 573 очкога эга эди, янгисида 549 очко бўлди. Кейинги ўйини: Эрон - Жанубий Корея.

Қатар. 101-ўрин. 9-поғона пасайган. Очколаридаги ўзгариш: 380дан 350га камайди. Кейинги ўйинлари: Қатар - Иордания, Қатар - Ўзбекистон.

Ливан. 109-ўрин. 15 поғона кўтарилди. Аввалги рейтингда 271 очкога эга эди, бугун эълон қилинган жадвалдаги очколари сони 314тани ташкил қилди.

Рейтинг жадвалини Испания терма жамоаси бошқармоқда, 1611 очко. Ҳали бери бу терма жамоага бошқалар ета олмаса керак. Германия 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 3 ва 4-ўринларга Португалия ва Аргентина кўтарилиб олишди. Англия эса 5-ўринга тушиб кетди. Эътиборга молик ўзгариш — Колумбия терма жамоаси бирданига 13 поғона кўтарилиб, 9-ўринга чиқиб олди.

Бразилия эса пастлашда давом этмоқда. Икки сатр пастга тушган пентакампеонлар 14-ўринга жойлашишди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 14:01, 03.10.2012.
Ўқилди: 6397 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик