Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Майкл Валканис: «Бу сафар ҳам қизил карточка ўйинни ўзгартирди»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар Лигаси чорак финал доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» ва «Аделаида Юнайтед» учрашувидан кейинги матбуот анжуманига дастлаб меҳмонлар устози Майкл Валканис қатнашди.

— Ўйиндан олдин ҳам бугун қийин ўйин бўлиши ҳақида айтиб ўтгандим. Айтганимдек, майдонда кескин кураш кечди. Ўйин давомида кўплаб голларга, сариқ ва қизил карточкларга гувоҳ бўлдик. Ва албатта сўнгги гол биз учун ёмон бўлди. "Бунёдкор" ўйиннинг биринчи ярмида яхши ўйнади. Биринчи голни уриб олганимиздан кейин мезбонлар босим кучайтиришди. Биз эса тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Лекин буни уддалай олмадик. Иккинчи бўлимда яна қизил карточка олдик ва яна бу бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Бу сафар ҳам қизил карточка ўйинни ўзгартириб юборди. Ўйинлар орасидаги фарқ ва масофа рол бизга таъвир кўрсатмай қолмади. Шунга қарамай, мен футболчиларимдан фахрланаман. Улар охиригача ҳаракат қилишди. Биз характер кўрсатдик. "Бунёдкор"га омад тилайман ва жамоани табриклайман.

— Жамоада интизом масаласи қандай? Сариқ карточкалар асосан ҳакам томонидан ўйин тўхтатилган вазиятларда берилди.
— Ўйинда сариқ карточкалар бўлиши табиий. Бу чорак финал ва унда сариқ карточкалар кўп бўлиши аниқ. Биз учун учрашув мураккаб кечди. Ўйлашимча, икинчи сариқ карточка ҳақида айтишим мумкин — бунда фол йўқ эди. Бу ўйинда бўладиган вазият.

— Фикрингизча, "Бунёдкор" ниманинг эвазига ютди?
— Асабий кечган биринчи учрашувда киритган иккита голи ва иккинчи бўлимда футболчимиз четлатилиши эвазига. Шунингдек, бу бизнинг мавсумдаги бор-йўғи иккинчи расмий учрашувимиз. Бу жамоа билан гуруҳда ўйнаганимизда "Бунёдкор" учун мавсум энди бошланганди. Ҳозир эса бутунлай аксинча вазият. "Бунёдкор" ҳозир жуда яхши формада.

— Пенальти учун ҳаракат қилишга кўрсатма бердингизми?
— Агар кўрган бўлсангиз, биз қўшимча дақиқаларда ҳам ҳужумчини майдонга туширдик. Биз гол уриб, ярим финалга йўл олишни хоҳлагандик. Шунингдек, пенальтини ким яхши тепа олиши борасида ҳам ўйлаб, футболчини туширгандим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:03, 03.10.2012.
Ўқилди: 4988 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.