Todofichajes хабарига кўра, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ёзги трансфер ойнасида "Атлетико"га ўтиши мумкин.
Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби 32 ёшли ярим ҳимоячи хизматларини "матрасчилар"га таклиф қилган.
Ҳозирда томонлар музокаралар олиб бормоқда.
Алькантара ва инглиз клуби ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Испаниялик футболчи жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.