Ҳужумчи Душан Влахович "Ювентус"дан норози ва келаси ёзда ўзининг клубини ўзгартирмоқчи. Матбуотга кўра, 23 ёшли серб футболчисига учта йирик клуб қизиқиш билдирмоқда - "Реал", "Арсенал" ва "Бавария".
Goal порталининг хабар беришича, Влахович "Арсенал"га ўтишни афзал кўрмоқда. Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи олиш имкониятига эга.
Қайд этиш керакки, Transfermarkt портали мутахассислари Влаховични 75 миллион еврога баҳоламоқда. Сербиялик ҳужумчи 2022/2023 йилги мавсумда 38 та учрашувда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













