Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни бошқа бир инглиз клуби «Манчестер Сити» посбони Жо Ҳартнинг Европа чемпионлар лигасида «Боруссия»га қарши кўрсатган ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳартнинг ақл бовар ўйин кўрсатгани ва «Сити»ни қутқарганини эътироф этиш керак. Менимча у бугунги кунда дунёнинг энг кучли дарвозабони», дею ёзади Руни ўз твиттерида.