Кириш Регистрация

Неймарнинг агенти футболчига бошқа жамоа қидира бошлади

Баҳо:
+ | -

“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар жамоани тарк этиши мумкин. RMC Sport нашрининг хабарига кўра, Неймарнинг агенти унга янги жамоа излашни бошлаган.

Бразилияликнинг асосий муаммоси молиявий талабларнинг қондирилмаётганидир. Аввалроқ Неймарга “Челси” ҳамда “Ньюкасл” жамоаларидан қизиқиш бўлгани хабар қилинганди.

Неймарнинг кетишни истаётганига асосий сабаб қилиб, Лионель Месси ва “ПСЖ” орасидаги муносабатлар ҳам кўрсатилмоқда. Ундан ташқари 30 ёшли футболчи уйи олдида мухлисларнинг қаршилик намойишларини ўтказганидан ҳайратда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жароҳат туфайли “ПСЖ” сафида февраль ойидан буён майдонга тушмаяпти.

Қайд этиб ўтиш жоиз, “ПСЖ”нинг яна бир ҳужумчиси Килиан Мбаппега “Реал” жиддий қизиқмоқда. Мадриликлар французни ўз сафига қўшиб олиш учун яна бир бор уриниб кўриши маълум қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:29, 11.05.2023.
Ўқилди: 1936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик