"Ливерпуль" дарвозабони Каомхин Келлехер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
"Брентфорд" ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Давид Райя ўрнига айнан Келлехерни трансфер қилмоқчи. Transfermarkt маълумотларига кўра Келлехернинг трансфер нархи 8 млн евро.
“Нант”нинг франциялик дарвозабони Альбан Лафон ва “Фрайбург”дан Марк Флеккен ҳам “Брентфорд” қисқа рўйхатидан жой олди.













