“Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Европа лигасининг биринчи ярим финалида “Севилья”га қарши ўйинда (1:1) клуб сафидаги 500-учрашувини ўтказгани ҳақида гапирди.
“500 та ўйин ўтказиш - бу катта ва муҳим ютуқ. "Ювентус" тарихига кириш - катта шараф. Мен болалигимдан бу ҳақда орзу қилардим, лекин бу орзулар ҳаммада ҳам амалга ошавермайди. Менга бу ютуқ ёқади, лекин жамоадошларимга ўз миннатдорчилигим ва қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман”, - дея Бонуччи сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.