Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Гейнрих ва Бақоев ўз жамоаларига ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Кеча Қозоғистон премьер-лигасининг 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Юртдошларимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Актобе" ва "Иртиш" жамоалари ғалаба қозонишди ва ушбу ғалабада ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳиссаси улкан бўлди.

"Актобе" ўз майдонида "Астана" клубини қабул қилди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Марат Бикмаевнинг узатмасидан кейин Хайрулин ҳисобни очади. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 56-дақиқада эса Темур Кападзенинг ажойиб пасини Александр Гейнрихга голга айлантирди ва жамоасига ғалаба келтирди. Сашанинг ўзи 64-дақиқада алмаштирилган бўлса, Бикмаев ва Кападзе ўйин охиригача майдонда тўп суришди.

Ушбу ғалабадан кейин "Актобе" ҳисобидаги очколар сонини 41та етказди 5-ўринда бормоқда. Актобеликлар ҳисобида битта қолдирилган ўйин борлигини инобатга олсак, уларда медаллар учун курашиш имконияти мавжуд.

Премьер-лиганинг қолдирилган турида "Актобе" жамоасини сафарда сенсацион тарзда мағлуб этган "Акжайик" кеча ўз майдонида "Иртиш"ни қабул қилди. Павлодорликлар эса сенсацияга йўл қўймадилар. Ўйиннинг 13-дақиқасида Улуғбек Бақоев томонидан киритилган гол учрашувда ягоналигича қолди. Бақоевнинг мавсумдаги голлари сони 12тага етди ва энди у яқин таъқибчиларини 2та голга ортда қолдирмоқда.

Ушбу ғалабадан кейин "Иртиш" мусобақа жадвалида 2-ўринни ўзида сақлаб турибди. Аммо чемпионат тугашига 2 тур қолганида улар "Шахтёр"дан 5 очкога ортда қолишмоқда. Виктор Кумиков шогирдлари кейинги турда чемпионликни қўлга киритишлари мумкин.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 10:06, 05.10.2012.
Ўқилди: 4501 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик