"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Мюнхен клуби ёзги трансфер ойнасида марказий ҳужумчи сотиб олиши кераклигини айтди.
“Чемпионлар лигасида устунлик қиладиган топ-клубларда кучли ҳужумчилар бор. Сиз ҳар доим 9лик ҳужумчисига ишонишингиз мумкин. Ҳамма шундай ўйинчиларни топишни хоҳлайди, ҳамма уларни сотиб олишни хоҳлайди", - дея Тухелдан иқтибос келтирди журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида.
Олдинроқ "Бавария"нинг асосий трансфер мақсади "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн эканлиги хабар берилганди.