"Интер" бош директори Жузеппе Маротта дарвозабон Андре Онананинг кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Онана сотиладими? Биз воқеаларнинг бундай ривожланишини истисно қилмаймиз. Аммо у қолиши мумкин. Ҳозирча унинг трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ", - дейди клуб директори.
Камерунлик дарвозабон ўтган ёзда "Интер"га 4 йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда Онана 37 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборди.