Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Европада Уилсонга етадигани топилмади

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ҳужумчиси Каллум Уилсон бугун тушдан кейин «Лидс» дарвозасига иккита гол урди - у иккита 11 метрлик зарбани голга айлантирди ва жамоасининг 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани сақлаб қолишига катта ҳисса қўшди.

Шу тариқа, англиялик апрель ойи бошидан буён 10 та гол урди. Opta Sports маълумотларига кўра, ҳужумчи бу вақт оралиғида Европанинг топ-10 лигасида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Умуман олганда, 31 ёшли футболчи жорий мавсумда Премьер-лигадаги рақиблар дарвозасига 15 та гол урди. Унинг ҳисобида 4 та голли узатма ҳам бор.

«Ньюкасл» АПЛда навбатдаги турда «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 20:01, 13.05.2023.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик