Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Хави: "Бускетс - "Барселона" тарихидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячи"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳақида фикр билдирди.

"Бускетс - мен кўрган энг яхши ярим ҳимоячи. Лекин у ҳеч қачон "Олтин тўп"га номзод бўлмаган, мен буни ҳар доим адолатсизлик деб ўйлаганман. Умуман футболда адолатсиз нарсалар кўп. Бускетс мен билан бирга ўйнаган энг ақлли ўйинчи", - деди Хави Four Four Two билан суҳбатда.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, у Бускетсни Каталония клуби тарихидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси деб билади.

34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Барселона” билан тузган шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Олдинроқ "кўк-анорранглилар" Бускетс билан шартнома узайтирилмаслиги ҳақида хабар беришганди. У клубда 2008 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

 

 

 

Киритилди: 23:59, 13.05.2023.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик