"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич дарвозабон Мануэль Нойернинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
“Мануэль билан ҳар куни гаплашамиз ва у ажойиб таассурот қолдирмоқда. У тўғри йўлда эканидан хурсандман. У ўйнаши учун ҳали кўп иш қилиш керак, лекин у кундан-кунга яхшироқ кўринмоқда", - деди Салиҳамиджич немис ОАВларига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, германиялик посбон тоғда чанғи учишда оёғини синдириб олиб, мавсум якунига қадар сафдан чиққан эди.