Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бошқарувида рекорд қўйди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бошчилигидаги дебют мавсумида барча мусобақаларда энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар беради клуб расмий сайти.

Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндаги ғалаба (2:0) "қизил иблислар" учун жорий мавсумдаги барча турнирлардаги 38-ғалабаси бўлди. "Манчестер Юнайтед" тарихидаги ҳеч бир мураббий дебют мавсумида бундай натижага эриша олмаган.

Аввалги рекорд португалиялик мураббий Жозе Моуриньо га тегишли эди. 2016/2017 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" португалиялик бошчилигидаги барча мусобақаларда 37 та ўйинда ғалаба қозонган. Моуриньо клуб мураббийи сифатидаги биринчи мавсумида жамоа билан учта совринни қўлга киритганди: у Европа Лигаси, Англия Лигаси кубоги ва Англия Суперкубогини ютган.

Жорий мавсум охиригача “Манчестер Юнайтед”ни Премьер-лиганинг учта ўйини ва “Манчестер Сити”га қарши Англия кубоги финали кутиб турибди, шунинг учун тен Хагда дебют мавсумидаги ғалабалар сони бўйича етакчиликни мустаҳкамлаш имконияти бор.

Киритилди: 12:18, 14.05.2023.
Ўқилди: 2198 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик