“Барселона”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Хави якшанба куни бўладиган “эл-классико”да ўзининг орзуси қандай эканлиги билан ўртоқлашди.
“Эришмаган нимамдир қолганми? “Эл-классико”да” хет-трик қайд этиш...Агар “Реал Мадрид” билан бир ўйинда учта гол ура олсам жуда хурсанд бўлардим. Биз бу ўйиндаги ғалабамиз мадридликларнинг аҳволини яна оғирлаштиришини ўйлаётганимиз йўқ. Бу ўйиндаги ғалаба фақатгина ўз кайфиятимизнинг аъло даражада бўлишини таъминлашини тасаввур қиляпмиз”.
Хави “Барселона”нинг ҳимоя чизиғидаги футболчилар ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.
“Айни дамда Пикенинг майдонга тушиши элликка эллик, ҳали аниқ бир нарса дейиш қийин. Пуйольнинг жароҳатини эса афсус билан эслаш мумкин. Ундан майдонга тушишини сўрай олмаймиз”, - дея футболчи матбуот анжуманида интервью берди.